Yangiliklar

.

САЛОҲИЯТЛИ ПЕДАГОГ - СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ГАРОВИ

24-iyun 2026-yil
image

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги таълим ташкилотларида фаолият юритувчи 9535 нафар педагог 2026 йил январ-июн ойи учун аттестация жараёнларида иштирок этди. Шундан 1320 нафар педагог навбатдаги мажбурий, 8215 нафари навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этди.

Натижада 918 нафар педагог олий, 1397 нафар биринчи, 1783 нафар иккинчи малака тоифасига эга бўлди.
Ўтган 2025 йил январ-июн ойи учун аттестация жараёнларига 9108 нафар педагог жараёнларга иштирок этди. Натижада 717 нафар педагог олий, 1310 нафар биринчи, 1393 нафар иккинчи тоифага эга бўлди.
Натижалар таҳлилига қарайдиган бўлсак, жорий йилда педагогларнинг сифат таркиби ўтган йилга нисбатан 14,5 фоиз ижобий томонга ўсганлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, бугунги кунга қадар педагогларнинг эгаллаган халқаро сертификатлари сони 7844 тани ташкил этмоқда.
Мазкур натижалар таълим сифатини ошириш, педагогларнинг касбий салоҳияти ва билим даражаларини халқаро мезонлар асосида ривожлантириш ҳамда ўқувчи-ёшларга сифатли таълим бериш борасида олиб борилаётган тизимли ишларнинг амалий самарасидир.

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати

navoiy_mmtb@exat.uz
@mmtb
@navoiy_viloyat_mmtb
/MMTB